Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

эргашиш тақлид. Эргашган киши эса, агар далилни билиб эргашса ҳам, муқаллид ҳисобланади.

 

Тақлиднинг воқеси

Тақлиднинг луғавий ва шаръий таърифи бир ишда бошқа бировга эргашишдир. Демак, тақлиднинг моҳияти бошқа бировга эргашиш. Шунга биноан шаръий ҳукмларни билишда одамлар икки турга бўлинади. Биринчиси мужтаҳид, иккинчиси муқалллид. Учинчиси йўқ. Чунки инсон ё ўзи татбиқ этган нарсани олади ёки бошқа биров топган нарсага эргашади. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Демак, мужтаҳид бўлмаган киши муқаллиддир. Тақлиднинг моҳияти ҳукмни бошқадан олиш бўлиб, олувчи мужтаҳидми ёки мужтаҳид эмасми бунинг аҳамияти йўқ. Мужтаҳид ҳам битта масалада бошқа мужтаҳидга тақлид қилиши жоиз ва у шу масалада муқаллид ҳисобланади, шунинг учун битта ҳукмда муқаллид ҳам, мужтаҳид ҳам бўлиши мумкин. Битта шахс гоҳо муқаллид, гоҳо эса мужтаҳид бўлади.

 

Агар мужтаҳидда бир масала борасида ижтиҳод қилиши учун тўла лаёқат бўлса ва у шу масалада ижтиҳод қилиб, бир ҳукмга эришса, бу эришган ҳукмига зид равишда бошқа мужтаҳидларга эргашиши жоиз эмас. Аммо фақат қуйидаги тўрт ҳолатнинг биридагина ўз ижтиҳоди билан етган раъйидан воз кечиши мумкин.

 

1.   Агар мужтаҳидга ўз ижтиҳодида суянган далили заифлиги ва бошқа мужтаҳиднинг далили унинг далилидан кучли эканлиги маълум бўлса, дарҳол ўз ҳукмидан воз кечиб, далили кучли ҳукмни олиши вожиб. Ўз ижтиҳоди билан етган ҳукмда қолиши ҳаром. Бу янги ҳукмни татбиқ этган мужтаҳиднинг ёлғизлиги ёки бу ҳукмни илгари ҳеч ким айтмагани уни олишига тўсиқ бўлолмайди. Чунки далилнинг кучлилиги эътиборга олинади. Уни айтувчи кишиларнинг кўплиги ёки кўп тажрибага эгалиги ҳисобга олинмайди. Саҳобаларнинг бир қанча ижтиҳодлари борки, уларнинг хатолиги кейинчалик тобеинларга ёки улардан кейинги табаа тобеинларга маълум бўлган. Агар барча далилларни, уларнинг истинботини кўриб чиқмасдан, ўзининг далили заифлиги ва бошқаники кучли эканлиги маълум бўлса ва уни олса, у киши муқаллид ҳисобланади. Чунки у таржиҳ орқали бошқанинг раъйини олди. У худди икки ҳукмга рўбарў бўлиб, шаръий муражжиҳ (далилнинг кучлилигини билдирувчи омил) туфайли иккисидан бирини олган муқаллидга ўхшайди. Аммо изланишлар, далилларни чуқур тадқиқ этиш ва истинбот натижасида ўзининг далили заифлиги ва бошқанинг далили кучли эканлиги маълум бўлиб, ана шу далили кучли ҳукмни олса, бу киши муқаллид эмас, мужтаҳид ҳисобланади. Чунки ўзининг аввалги ижтиҳодининг хатолиги маълум бўлгач, уни ташлаб ўзи истинбот қилган бошқа кучли раъйга қайтди. Бундай ҳолат имом Шофеъийда бир неча марта содир бўлган.

 

2.    Агар бирор мужтаҳидга бошқа бир мужтаҳиднинг далилларни ўз воқесига боғлашга қодирлиги, воқени ёки далилларни тушуниб етиши кучлироқ экани, самъий далилларни кўпроқ билиши каби афзалликлари маълум бўлса, муайян масалани ёки муаммоларни тушуниб етишда ўзидан

 

153-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260